Эски ҳунарим, ўзим бирор нарсани маромига этказиб бажара олмасам-да ўринли ёки ўринсиз танқидлар қилиб тураман. Ҳа, энди бекорчиликда, шундан бошқа иш ҳам йўқ, начора...
Ўзимни блоггерман деб айта олмайман лекин, шунақа «блог» каби матнлар ёзишни яхши кўраман, нимага бунисини билмайман.
Мана, ҳаш-паш дегунча «II Блоггерлар чемпионати»нинг иккинчи босқичига ҳам аллақачон старт бериб юборилди. Эътибор қаратмоқчи бўлган нарсаларимиз, «Блоггерлар чемпионати» ташкиллаштирилганидан буён урғу бериб келинаётган баҳолаш мезонидир.
Ўтган мавсумда ўзбек блоггерлари учун «блоггер»лик унча таниш бўлмаган мавзу бўлганини ҳисобга олиб барча босқичларда, хатто финалда ҳам эркин мавзуда блог ёзиш эълон қилинган. Биринчисига бу - норма.
«II Блоггерлар чемпионати»да, Иноят Хон айтиб ўтганидай, маълум баҳолаш мезони керак, ва ҳали ҳам кеч эмас. Умуман олганда Давронбек Тожиалиев айтганидек ҳам 16 нафар ҳакамнинг фикри 16 хил, улар бир-биридан фарқли равишда ўз фикрларига эга. Турли хил ўзларининг ҳаётий тажриба ва кўрган, эшитганларидан келиб чиқиб баҳолашади. Баҳолашда маълум қоида йўқлиги, адолатсизликгача этаклаши мумкин буни назардан четга чиқариб бўлмайди.
Менинг фикримча, чемпионатнинг биринчи босқичида эркин мавзу эълон қилиниб иқтидорли, истеъдодли блоггерларни саралаб олиш керак эди. Кейинги босқичларда, ижтимоий-сиёсий мавзуларда блог ёзиш шартларини яратиб, биринчи босқичдан ўтган иштирокчиларни гуруҳларга бўлиб ҳар бир гуруҳга алоҳида мавзу берилса яхшироқ бўлган бўлармиди. Финални эса, ҳудди «УзНEТ Уммони» конференцияси сингари барча блоггерларни бирон залда йиғиб улар олдида, финалгача этиб келган иштирокчиларни ўтиргизиб уларга умуман аввалдан маълум бўлмаган мавзуларни конвертлар ичига солиб, ўз хоҳишлари билан танлаб олишганидан кейин бошқа иштирокчилар олдида куч синашлари керак эди. Шунда энг холис йўл, ҳақиқий рақобат ва иштирокчилар (блоггер)ни эркин, конструктив фикрларини билиш анчагина осонроқ бўларди.
Иккинчи босқичга, алоҳида тўхталсам. Иккинчи босқичда, иштирокчиларни гуруҳларга бўлгандан сўнг уларга маълум мавзулар бўлиб берилади. (қандай бўлиб берилиши аҳамиятга эга эмас, хоҳ у жеребьевка йўли билан бўлсин, фарқи йўқ.) Улар ўз бадиий ишларини ташкилотчига йўллаганидан сўнг, ҳакамлар баҳолаб беришади. Ҳозирги ҳақамлар қандай критериялар асосида баҳоламоқда, Худо билади. (улар орасида кимдир, адабиётлар ўқиган, кимиси йўқ, яна қайси биридир блоггингни яхши тушунмайди, тушунса ҳам, мақсади ёки мазмунини чақа ололмайди, яна бири журналистдир, аммо кимгадир қарам журналист, бу бор гаплар).
Баҳолашда қулайликлари, қуйдагича бўлар эди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган,ва мавзулар ҳар бир гуруҳда бир хил. Баҳолашда эса юборилган материал (иш/блогпост)ни мутолаа қилиб, бу блогпостни ёзш жараёнида қанча материаллар йиғилган, у қанча идеал/конструктив фиркларни ўз ичига олади, қандай манбалар асосида ёзилган, бадиийлаик жиҳати қай даражада. Муаммоларни ёритилиши, уни қаердан келиб чиққани, агар олди олинмаса қандай оқибатларга олиб келади ва сўнггида эса уни ечими, ечими бўлганида ҳам оптимал, эффектлироқ йўлларини кўрсатилишлари билан баҳолаш бир қанча ишни eнгиллаштирарди.
Мавзулар эса сиёсий (сиёсий масалалар Ўзбекистонда ХХI аср охиригача ҳам блоггерлар томонидан ёритилмаса ҳам керак) бўлмаса ҳам, теварак-атрофда содир бўлаётган ҳодисалар, экологик манзалар, воқеалар, буларни жамлаб айтганда ижтимоий ҳаётгади мавзулардан олинса ҳар томонлама фойдалироқ бўларди. Бунақа мавзулар эса тиқилиб ётибди. Ҳар хил, турли туман, ҳикоянавис, ҳаётини ёзган, бирон кўрганини баён қилган, ўзича ҳаёт йўлини учинчи шахс бўлиб тасвирлаб берган қаердаги савиясиз «матн» деб атагани арзимайдиган гаплар жамланмасини «блог» деб алалишидан яхшироқ эди. (чемпионатга келаётган блоглар ҳам ташкилотчи кайфиятига мос бўлса керакда, агар «қаерда биз нотўғри қилганмиз?» қабилида саволлар туғилиб қолса, мен уларга линкларни («йўналтма» дермиди, қандай эди, ҳа «ҳавола») шунақаларини бера оламан).
Бу эса умуман мантиққа қарши, нотўғри фирк, кимдур хоҳласа исбот қилиб бера оламан, блоггингда бунақа аҳмоқона фиркга ўрин йўқ.
Биз, ўзи оддий халқмиз, борига шукр қилиб яшаймиз, чемпионат шу даражада қуйи савияда ўтаётган бўлса ҳам хурсанд бўлаверамиз. Борига шукУр!
Баҳолаш жараёнини ёзганларим «базовий» версия, уни албатта мукаммаллаштирилса бўлади, ҳа яна айтганча Хушнудбекка шахсий адоватим умман йўқ. Бу чин сўзим. Лекин, ҳар биримиз ҳам камчиликлардан соқит эмасмиз, биз барчамиз бир-биримизга ойнамиз..
(Агар матним чўзилиб кетган бўлса узУр!)
Ҳаёт турфа ранглардан иборат!

Хушнудбек молодец бола, унда гап йўқ. Лекин, ўз айтганидан ҳам қолмайди (балки ўзини яхши кўрса ҳам керак :) ). Унга таъриф бериш менга эмас, буни биламан. У, бутун ўзбекзабон интернет фойдаланувчилари орасида, республика ҳудудларида ҳам этарли даражада блоггерлар чемпионатини аввалига ташкиллаштирди, кейин эса бу ҳақида кўпроқ маълумот эктаза олди. Бу албатта молодецлик!
Менинг фикримча, чемпионатнинг биринчи босқичида эркин мавзу эълон қилиниб иқтидорли, истеъдодли блоггерларни саралаб олиш керак эди. Кейинги босқичларда, ижтимоий-сиёсий мавзуларда блог ёзиш шартларини яратиб, биринчи босқичдан ўтган иштирокчиларни гуруҳларга бўлиб ҳар бир гуруҳга алоҳида мавзу берилса яхшироқ бўлган бўлармиди. Финални эса, ҳудди «УзНEТ Уммони» конференцияси сингари барча блоггерларни бирон залда йиғиб улар олдида, финалгача этиб келган иштирокчиларни ўтиргизиб уларга умуман аввалдан маълум бўлмаган мавзуларни конвертлар ичига солиб, ўз хоҳишлари билан танлаб олишганидан кейин бошқа иштирокчилар олдида куч синашлари керак эди. Шунда энг холис йўл, ҳақиқий рақобат ва иштирокчилар (блоггер)ни эркин, конструктив фикрларини билиш анчагина осонроқ бўларди.
Тўғри, кимдир қашқадарёлик бўлса, яна кимдир воҳадан, яна бошқаси эса водийдан. Бу иштирокчиларни жамлашда озроқ муаммо дуч келиниши табиий ҳол, лекин уларга соврин жамғармасидан, агар финалгача этиб қолса кичик эҳтиёжлар учун моддий кўмак ажратилса ҳам бўлар эди.
Иккинчи босқичга, алоҳида тўхталсам. Иккинчи босқичда, иштирокчиларни гуруҳларга бўлгандан сўнг уларга маълум мавзулар бўлиб берилади. (қандай бўлиб берилиши аҳамиятга эга эмас, хоҳ у жеребьевка йўли билан бўлсин, фарқи йўқ.) Улар ўз бадиий ишларини ташкилотчига йўллаганидан сўнг, ҳакамлар баҳолаб беришади. Ҳозирги ҳақамлар қандай критериялар асосида баҳоламоқда, Худо билади. (улар орасида кимдир, адабиётлар ўқиган, кимиси йўқ, яна қайси биридир блоггингни яхши тушунмайди, тушунса ҳам, мақсади ёки мазмунини чақа ололмайди, яна бири журналистдир, аммо кимгадир қарам журналист, бу бор гаплар).
Баҳолашда қулайликлари, қуйдагича бўлар эди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган,ва мавзулар ҳар бир гуруҳда бир хил. Баҳолашда эса юборилган материал (иш/блогпост)ни мутолаа қилиб, бу блогпостни ёзш жараёнида қанча материаллар йиғилган, у қанча идеал/конструктив фиркларни ўз ичига олади, қандай манбалар асосида ёзилган, бадиийлаик жиҳати қай даражада. Муаммоларни ёритилиши, уни қаердан келиб чиққани, агар олди олинмаса қандай оқибатларга олиб келади ва сўнггида эса уни ечими, ечими бўлганида ҳам оптимал, эффектлироқ йўлларини кўрсатилишлари билан баҳолаш бир қанча ишни eнгиллаштирарди.
Мавзулар эса сиёсий (сиёсий масалалар Ўзбекистонда ХХI аср охиригача ҳам блоггерлар томонидан ёритилмаса ҳам керак) бўлмаса ҳам, теварак-атрофда содир бўлаётган ҳодисалар, экологик манзалар, воқеалар, буларни жамлаб айтганда ижтимоий ҳаётгади мавзулардан олинса ҳар томонлама фойдалироқ бўларди. Бунақа мавзулар эса тиқилиб ётибди. Ҳар хил, турли туман, ҳикоянавис, ҳаётини ёзган, бирон кўрганини баён қилган, ўзича ҳаёт йўлини учинчи шахс бўлиб тасвирлаб берган қаердаги савиясиз «матн» деб атагани арзимайдиган гаплар жамланмасини «блог» деб алалишидан яхшироқ эди. (чемпионатга келаётган блоглар ҳам ташкилотчи кайфиятига мос бўлса керакда, агар «қаерда биз нотўғри қилганмиз?» қабилида саволлар туғилиб қолса, мен уларга линкларни («йўналтма» дермиди, қандай эди, ҳа «ҳавола») шунақаларини бера оламан).
Бу эса умуман мантиққа қарши, нотўғри фирк, кимдур хоҳласа исбот қилиб бера оламан, блоггингда бунақа аҳмоқона фиркга ўрин йўқ.
Биз, ўзи оддий халқмиз, борига шукр қилиб яшаймиз, чемпионат шу даражада қуйи савияда ўтаётган бўлса ҳам хурсанд бўлаверамиз. Борига шукУр!
Баҳолаш жараёнини ёзганларим «базовий» версия, уни албатта мукаммаллаштирилса бўлади, ҳа яна айтганча Хушнудбекка шахсий адоватим умман йўқ. Бу чин сўзим. Лекин, ҳар биримиз ҳам камчиликлардан соқит эмасмиз, биз барчамиз бир-биримизга ойнамиз..
(Агар матним чўзилиб кетган бўлса узУр!)
Ҳаёт турфа ранглардан иборат!

Комментариев нет:
Отправить комментарий
Izoh qoldirish joyi...