Блогдаги маълум вақтлик сукутдан сўнг яна бир ўхшаса агар «блог» ёзишга ҳаракат қилдим.Facebook ижтимоий тармоғида аввалроқ баткенлик (Қирғизистоннинг Баткен вилояти) ўзбек ёшлари орасида қаерда яшаётганини билмайдиганлар бор деган маънода пост қўйгандим. Менга нисбатан бир қанча салбий фирклар бўлди. Уларга, мен айтган гапимни асослашга ҳаракат қилмадим ва постни ўчирдим, ўз хоҳишим билан. Балки нотўғри гапиргандирман деб ўйладим. Лекин бу гапимга асослар бор, етарлича. Махфийлик нуқтаи назаридан буни исботловчи манбаларни чиқармадим.