24.12.2014

Айтматов - икки халқнинг дўстлик риштаси

Тонг саҳарлаб ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоасидан ташкил топган бир гуруҳ вакиллар Талас вилоятининг Қора - Буура туманидаги Ч.Айтматов номли мактаб жамоасининг таклифи билан сафарга чиқдик.
Баҳор фаслининг тонг шабадаси юзларимизга урилар, узоқ - узоқлардан илк чечакларнинг хушбуй исини димокка урар эди. Совуқ қишдан сўнг иликликни,  янгиланишни, табиат уйғонишини соғинган қалблар қаёққадир ҳаёлимни олиб кетар, ўзимни гўзаллик оламида сезар эдим. Автобусимиз текис йулда баҳор елларидай учарди.