29.04.2017

Сиёсат ва Террорчилик

Сиёсат ва террорлар. Барчамиз учун қизиқ бўлган мавзулардан бири адашмасам. Ҳаётимизнинг ўтаётган бир қисмини буларсиз тасаввур қилиб бўлмай қолди. Бугун шу мавзу ҳакида озроқ, ноқис, бўлса-да фиркларим билан  бўлишмоқмиман. Асосийси шу. Кандайдир, имловий, луғавий, грамматик хатолар бўлса, эътибор берманг. :) Тушуранли бўлса бас, етарли.

13.04.2015

Хушнудбек молодец

Эски ҳунарим, ўзим бирор нарсани маромига этказиб бажара олмасам-да ўринли ёки ўринсиз танқидлар қилиб тураман. Ҳа, энди бекорчиликда, шундан бошқа иш ҳам йўқ, начора...

Ўзимни блоггерман деб айта олмайман лекин, шунақа «блог» каби матнлар ёзишни яхши кўраман, нимага бунисини билмайман.


Мана, ҳаш-паш дегунча «II Блоггерлар чемпионати»нинг иккинчи босқичига ҳам аллақачон старт бериб юборилди. Эътибор қаратмоқчи бўлган нарсаларимиз, «Блоггерлар чемпионати» ташкиллаштирилганидан буён урғу бериб келинаётган баҳолаш мезонидир.

23.02.2015

Хатоларсиз ёза оласизми...

Блогдаги маълум вақтлик сукутдан сўнг яна бир ўхшаса агар «блог» ёзишга ҳаракат қилдим.

Facebook ижтимоий тармоғида аввалроқ баткенлик (Қирғизистоннинг Баткен вилояти) ўзбек ёшлари орасида қаерда яшаётганини билмайдиганлар бор деган маънода пост қўйгандим. Менга нисбатан бир қанча салбий фирклар бўлди. Уларга, мен айтган гапимни асослашга ҳаракат қилмадим ва постни ўчирдим, ўз хоҳишим билан. Балки нотўғри гапиргандирман деб ўйладим. Лекин бу гапимга асослар бор, етарлича. Махфийлик нуқтаи назаридан буни исботловчи манбаларни чиқармадим.

24.12.2014

Айтматов - икки халқнинг дўстлик риштаси

Тонг саҳарлаб ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоасидан ташкил топган бир гуруҳ вакиллар Талас вилоятининг Қора - Буура туманидаги Ч.Айтматов номли мактаб жамоасининг таклифи билан сафарга чиқдик.
Баҳор фаслининг тонг шабадаси юзларимизга урилар, узоқ - узоқлардан илк чечакларнинг хушбуй исини димокка урар эди. Совуқ қишдан сўнг иликликни,  янгиланишни, табиат уйғонишини соғинган қалблар қаёққадир ҳаёлимни олиб кетар, ўзимни гўзаллик оламида сезар эдим. Автобусимиз текис йулда баҳор елларидай учарди.

09.03.2014

Такрор ва такрор ўзбек блоггинги ҳақида

Орадан бир қанча муддат ўтган бўлса ҳам, кимгадир менинг фикрим қизиқ бўлса ҳам/бўлмаса ҳам ёзишга ҳаракат қилдим, ёздим.

Ўзбек блоггерлари чемпионати ташкиллаштирилди, ниҳоят финал босқичига ҳам етиб келинди. Ва менда бир оз эътирозлар пайдо бўла бошлади. (Кимга эканлигини айтиб ўтирмайман, ким ушбу постни ўқиса тушуниб олади.) Балки бу менга шундай туюлгандир, билмадим...

26.02.2014

Да здравствует Божхона Иттифоқи!

Бугунги кунда ижтимоий  - сиёсий ва фаол мавзу айланиб улгурган Қирғизистон ва Божхона иттифоқига масаласига озроқ эътибор берсак. Бу ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман.  Ҳамма, яъни кимни озроқ мамлакатимиз келажаги қизиқтирса бу ҳақида бирон нима билиши табиий.

2010-йил, Марказий осиёдаги "Демократия оролчаси" Қирғизистондек кулбаи - вайронамиз қўшниларга "демократия" қандай эканлиги кўрсатиб бир мазза қилиб эркалаб олди. Воқеалар, давлат тўнтарилиши, ва ҳ.к.

11.02.2014

Blog - bu tarbiya haqidagi hikoya emas!

      Blog yozishga unchalik layoqatim yo'q bo'lsa ham, oz-moz shu sohaga qiziqishim bor. Chunki bu... bilmadim, internet hayotimizni mazmuniga aylanib ulgurganidanmi, yoki biz bunga bog'lanib qoldikmi bilmadim... Har kuni tong otib, quyosh botar ekan atiga bir marta bo'lsa ham yangiliklar, bloglar, intimoiy tarmoqdagi profile'larimni bir tekshirib qo'yaman. Bu odat.